Ғузор тумани “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ғузор туман ИИБ раҳбарияти, ички ишлар ва миллий гвардия ҳамда алоқадор ташкилотлар вакиллари, “Қовчин” маҳалласи еттилиги ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Йиғилишда сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов давлат раҳбарининг жорий йил 3 январ кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, туманда криминоген вазиятни жиловлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг устувор йўналишлари иштирокчиларга тушунтирилди. Туманнинг “қизил” тоифадаги “Қовчин” маҳалласида еттиликнинг жиноятларни олдини олиш борасидаги фаолияти таҳлил этилди. Ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонунбузарликларга барҳам бериш билан бирга таъсирчан, манзилли тадбирларни ҳам амалга ошириш, “Намунали хавфсиз кўча”, ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, ўрнатилган видеокамералардан самарали фойдаланиш ва фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга янгиларини ўрнатиш ҳамда вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар бошқармаси вазиятлар марказига интеграция қилиш чораларини кўриш топшиғи берилди.
Маҳаллада ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, бунда асосий эътиборни ишсиз хотин-қизлар, ёшлар, пробация ҳисобидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш ҳамда хорижда ишлаётган фуқаролар билан манзилли ишларни амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “йўл харитаси” асосида фаолият кўрсатиш лозимлиги ҳақида масъуллар томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди. Йиғилишда маҳаллада содир этилган ўғирлик жинояти муҳокама этилиб, жиноятни юзага келишига шарт-шароит яратган ҳолатлар танқидий-таҳлил этилди.
Муҳокамада ҳар қандай жиноят учун
қонунда жазо белгилангани таъкидланди. Бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун
маҳаллалар кесимида қатор профилактик ишларни амалга ошириш, ҳуқуқ-тартибот
органлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида профилактик
тадбирлар режаси тузилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.