27 Июн 2024 йил 667

Ғузор тумани “Чаноқ” маҳалласида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов ўндан ортиқ фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов, тезкор қидирув ва профилактика хизмати ходимлари олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари, ишга кириш, “Ҳимоя ордери” бериш билан боғлиқ муаммоларини  тинглади.

Оммавий қабулда айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, маблағ ва вақт талаб этадиган мурожаатлар масъулларга ижро учун берилиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech