15 Июл 2022 йил 280

Ғузор туман тумани ИИБда сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Ғузор туман ИИБда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев, туман ИИБ раҳбарияти, тезкор ва бошқа соҳавий хизмат вакиллари иштирок этди.

Сарҳисоб йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев  жорий йилнинг ўтган даврида туманда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни атрофлича танқидий-таҳлил қилди.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. 

Туман ички ишлар органлари ходимларининг фаолият давомида инсон қадри учун шиори остида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги хизмат давомида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга ташаккурномалар топширилди.

Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech