Узоқ йиллардан буён мамлакатимизда яшаб келётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни фуқароликка қабул қилиш
Ўзбекистон Респуликасининг 2020 йил 13 март кунидаги “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонунга кўра, узоқ йиллардан буён мамлакатимизда яшаб келётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни фуқароликка қабул қилиш ишлари жадал кетмоқда. Бу борада Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс Абдулаева Зайнаб Пардаевнага шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилди.
Ўз навбатида фуқаро Абдулаева Зайнаб муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдириб, давлатимиз тараққиёти ва келажаги учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб, садоқат билан хизмат қилишини билдирди.