Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейда 9-май Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан ўтказилган тадбир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПҚ-4495-сон “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 24 декабрь кунидаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 260-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Қашқадарё академик лицейда 9-май Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Хотира абадий бурч муқаддас” деб номланган онлайин тадбир ташкил этилди.
Бунда гуруҳ раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган гуруҳ ўқувчиларига “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ва унда иштирок этган Ўзбекистонлик жангчилар тўғрисида “Хотира абадий бурч муқаддас” деб номланган мавзулар тайёрлаб уларнинг телеграмм сайтига электрон шакли юборилди.
Академик лицей ўқувчилари томонидан ўзлари яшайдиган худудларида яшаган ёки яқинларидан 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушда иштирок этган уруш ва меҳнат фахрийларининг матанотлари ҳақида тақдирланган орден ва медаллари тўғрисида иншолар ёзишиб, видео роликлар тайёрлаб ташкил этилган алоҳида телеграмм сайтлари орқали юборишмоқда.
Ўқувчилар томонидан онлайн орқали юборилган иншолар масъуллар томонидан ўрганилиб ўтказилган танлов ғолибларига ҳамда уларнинг ташкил этилишида фаол иштирок этган гуруҳ раҳбарларига академик лицей раҳбариятининг диплом ва мақтов ёрлиқлари билан онлайн тартибида тақдирланди.
Бундан ташқари академик лицей баъзи ходимлари музейига ташриф буюриб, 9-май “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан академик лицейда ташкил этилган “ички ишлар органларининг тарихи” музейида 1941-1945 йиллардаги урушда иштирок этишиб, кейинчалик ИИИларида куп йиллар хизмат қилган собиқ ходимларни хотирлавчи экспонатлар ҳамда Биринчи Президентимиз И.А.Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Мангуликка дахлдор умр” бурчаги билан танишди.