23 Март 2020 йил 715

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 24 январь кунидаги «Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида илмий ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги методика ва ўзига хос тажриба яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 16-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ишчи гуруҳ жорий йилнинг 15 март кунидан Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБда ўз фаолиятини олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш жараёнида, жорий йилнинг 10 март куни соат 13:00ларда Нишон туман “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган чораҳада “Нексия” ва “Матиз” русумли енгил автотранспорт воситалари тўқнашуви натижасида “Матиз” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Р.Шухратнинг баданига ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилган. Мазкур ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлиги учун Нишон тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқоридаги ҳодиса юзасидан унинг сабаби, унга имкон берган шарт-шароитлар ва бошқа ҳолатлар муҳокамасига бағишланиб, жорий йилнинг 19 март куни ИИВ Академиясининг масъул ходимлари подполковниклар М.М.Хайдаров, А.С.Вахидов, туман ИИБ бошлиғининг ЁМБ ўринбосари подполковник А.Қ.Астанақулов, туман ИИБ ЙҲХГ ДЙҲХ катта инспектори капитан А.Ж.Хасанов ва “Янгиобод” МФЙ раиси, ИИБ ТП профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоллари ҳамда фаоллари, шунингдек ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 30 нафар фуқаролар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда йўл транспорт ҳодисасининг сабаби, унга имкон берган шарт-шароитлар атрофлича муҳокама қилинди, учрашувда иштирок этган масъул ходимлар ва мутахассислар сўзга чиқишиб, келгусида шунга ўхшаш жиноятлар такрор содир этилишини олдини олиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини самарадорлигини ошириш, йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан йўлларда ҳаракатланиш маданиятига ва қоидаларига қатъий риоя қилиш, уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида таклиф ва тавсиялар билдириб ўтилди.

Шу билан бир қаторда йиғилиш иштирокчилари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллар мазкур ҳолат юзасидан фикр-мулоҳазалари эшитилиб, келгусида шунга ўхшаш жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech