19 Май 2020 йил 786

Ўз уйида марихуана гиёҳвандлик моддасини экиб парваришлаб кетаётган фуқаро қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 16 май куни соат 11:50 ларда Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” МФЙда яшовчи Э.Т.нинг яшаш уйи ҳовлиси ва ёрдамчи хўжалик бинолари кўздан кечирилганда, ҳовлисида бўлган икки сотихлик иссиқхона ичига 1 туп, иссиқхонанинг ташқи томонида 7 туп, жами 8 тўп яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик экиб парваришлаб етиштириб келаётганлиги ва яшаш хонадонининг чап томонида бўлган хўжалик биносининг деразасидан “Кент” номли сигарет қутида бўлган қора рангли ўсимлик уруғлари ва яшил рангли ўткир хидли ўсимликнинг қуритилган барглари борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат тегишлича ҳужжатлаштирилган.   Т.Э.нинг яшаш уйидан ҳужжатлаштириб олинган бўйи  06 см.дан 35 см.гача бўлган, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, илдизи билан, поялари туклар билан қопланган, панжа шаклида жойлашган, барглари сўлимаган, поясининг қалинлиги 1,0 мм.дан 4,0 мм.гача бўлган, 8 тўп нам ҳолдаги (қуритилмаган) ўсимликлар таркибида фенол гуруппасини тутган каннабиноидлар гуруҳига кирувчи актив модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, булар каннабис ўсимлиги экани, қуритилмаган ҳолатдаги 8 тўп каннабис ўсимлигининг жами соф оғирлиги 21,3 грамм эканлиги кўрсатилган ҳамда ҳодиса жойнинг қўшимча хўжалик биносининг ромлари устидан ҳужжатлаштириб олинган, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қўл билан ушлаб кўрилганида қуриқ ҳолдаги ўсимлик моддаси таркибида фенол группасини тутган каннабиноидлар гуруҳига кирувчи актив модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу марихуана бўлиб, қуритилмаган ҳолдаги жами соф оғирлиги 0,6 грамм (тадқиқот мобайнида қуритилмаган ҳолдаги мариҳуннадан жами 0,1 грамм сарфланди ва 0,5 грамм қолган) эканлиги кўрсатилган. Бундан ташқари ҳодиса жойнинг қуритилган ўсимлик бариглари билан бирга сақланиб келаётган жойда қоғоз ўрамида тухумсимон қисман пачоқланган шакилдаги ўсимлик уруғлари, каннабис ўсимлигининг уруғлари бўлиб, таркибида актив кампанент тетрагидроканнабинол аниқланмаганлиги учун гиёхвандлик ўсимлиги такибига кирмаслиги кўрсатилган бўлиб, каннабис ўсимли уруғларининг соф оғирлиги 1,7 грамм эканлиги кўрсатилган. Мазур ҳолат бўйича ТИИБ ТБ томонидан Т.Э.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech