28 Сентябр 2022 йил
646
Уйига велосипедда кетмоқчи эди
2022 йил 25 сентябрь куни Қарши шаҳар ИИОФМБ 3-сонли ИИБга Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда яшовчи Э.М. мурожаат қилиб, номаълум шахс “Кама-24” русумли велосипедини ҳовлисидан ўғирлаб кетганлигини билдиради.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ ва вилоят ИИБ ЖХХ ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур велосипед Ғузор тумани “Шакарбулоқ” МФЙда яшовчи У.О.дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Айни кезларда велосипед шайдосига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.