Уйида “каннабис” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётган шахс ўз вақтида аниқланди
2020 йил 23 апрель куни Қашқадарё вилояти Косон туман ИИБга тушган хабарга кўра, Косон тумани “Пахтазор” МФЙда яшовчи Х.Х.нинг яшаш уйи вилоят ИИБ тезкор вакиллари ва ТИИБ ходимлари томонидан 2020 йил 20 апрель куни соат 13:00 ларда, яшаш уйи ҳовлисининг экин майдони кўздан кечирилганида, яшаш уйи ҳовлисига дарвозадан киришда экин майдонининг чап томон четки қисмининг ариғида, бир тўп, ўткир хидли, яшил рангли, нам ҳолатдаги ўсимлигига алоҳида ишлов берилиб, остига сув қўйилиб, парвариш қилиб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. ВИИБнинг хулосасида, Х.Х.нинг яшаш уйи ҳовлисининг экин майдонидан бир тўп, ўткир хидли, яшил рангли, нам ҳолатдаги ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлган “каннабис” ўсимлиги эканлиги, нам ҳолатдаги каннабис ўсимлигининг узунлиги 74 см эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Х.Х.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.