12 Декабр 2022 йил 240

Уйда ноқонуний қурол сақламанг!

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинди. Айни кезларда кучга кирган қонунда мамлакатимизда ўқ отар ва пневматик қурол сақлаш қоидаларига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бу борада ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида фуқаролар ўқ отар ва пневматик қуролларини ўз ихтиёри билан ИИБ га топширмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида Шаҳрисабз тумани “Улоч” МФЙда яшовчи Э.А. бир нилли, 4,5 калибрли пневматик ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

Бу борадаги тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech