17 Декабр 2020 йил 661

УЙ ОЛМОҚЧИМИСИЗ, МАРҲАМАТ

Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи М.Ш. Қарши шаҳридаги “Гигант сифат олий қурилиш” ХК томонидан Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олиш мақсадида 2019 йил 12-сентябрь куни ушбу қурилиш корхонаси билан шартнома тузади. Шартномага кўра, қурилаётган уйнинг А блокидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 3-қаватидан 46,0 метр-квадрат бўлган 1 хоналик уй учун  2019 йил 12-сентябрь кунидан 2020 йил февраль ойига қадар жами 18.235.000 сўм миқдоридаги пулларни қурувчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлайди. Аммо хусусий корхонанинг мансабдор шахслари шу кунга қадар уйни қурилишини якунига етказмаётгани ва қилган тўловларини ҳам қайтариб бермасдан келган.

Тоқати тоқ бўлган М.Ш. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга ариза берди. Бўлим ТБ томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech