5 Ноябр 2021 йил 616

Қувончли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди

Мамлакатимизда ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари, тизим фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, Ички ишлар вазирининг ички ишлар органлари ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, нотиқ соҳа вакилларининг қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган фаолияти муҳтарам Президентимиз ва вазирлик раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланаётганини таъкидлади. 

Президентимизнинг жорий йил 24 октябрдаги “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан давлат мукофотларига сазовор бўлганлар қутланди.         

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига биноан вилоят ИИБ тизимлариида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар I, II, III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, “Аъло хизматлари учун”, “Тезкор хизматнинг аълочиси” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соатлари ва бошқа қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Яна бир қанча офицерларга навбатдаги махсус унвонлари топширилди. Худди шундай, ички ишлар органларида самарали хизмат қилган бир гуруҳ фахрийларга “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишонлари топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тегишли буйруғи асосида “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, бир гуруҳ ходимлар вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлишди.

Тадбирда ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари номинацияси ва энг фаол фахрийлар кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Бир пиёла чой устида ўтган байрам қувончли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. 

Text to speech