1 Март 2024 йил 587

Ўқув-семинари машғулоти бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда коррупцияга оид жиноятлар ва далилларни тўплаш, уларни расмийлаштириш, баҳо бериш ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар атрофлича иштирокчиларга тушунтирилди. Тадбирда "Мазкур турдаги жиноятлар учун тайинланадиган жазо турлари” мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси, майор Санжар Джабборов ҳамда таклиф этилган вилоят Жиноят ишлари бўйича судялари Шуҳрат Ражабов ва Фаёза Қамбарова, шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги суд-экспертиза маркази Қашқадарё филиали эксперти Ғ.Эламонов томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.  Очиқ мулоқот руҳида ўтган ўқув семинарида иштирокчиларнинг  саволларига суд органлари ходимлари  томонидан жавоблар берилди.

Text to speech