2 Октябр 2024 йил 779

Ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 22-сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги ва Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024-йил 04-сентябрь кунидаги буйруғига мувофиқ, вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби учун ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. 

Бугун  бошқарма аппарати, таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлар бошлиқлари шахсий таркиби билан машғулотлар ўқув гуруҳлари учун алоҳида тасдиқланган жадвал асосида  олиб борилди. 

Машғулотда бошқарма ҲС ва ТМҲБ, ЙҲХБ ходимлари ишитирокчиларга машғулотлар мавзулари доирасида маъруза қилиб, тегишли Президент фармонлари ИИВ буйруқлари ва қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушунчалар беришди. 

Бошқарма ва ТВБСО ходимлари томонидан қурол яроғларнинг техник ва тактик хусусияти ҳақида амалий машғулотлар ўтилди.  

Ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.

Text to speech