28 Июл 2022 йил 546

Ўқув семинарида 3-сектор раҳбари маҳалла раисларининг билим ва малакасини бойитди

Янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳалардаги билимларини янада ошириш, аҳолига бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ етказиш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари томонидан ўқув семинарлари ўтказилмокда.
Қарши давлат университетида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев иштирок этиб, воҳанинг Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида илк фаолият бошлаган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишда профилактик тадбирларни амалга ошириш, аҳоли билан “фуқаробай”, “хонадонбай” ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда оила-турмуш доирасидаги низоларни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.
Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда аёллар бўйича маслаҳатчилар ҳамкорликда фаолият юритиб, ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, бунда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашнинг устувор вазифалари хусусида семинар иштирокчиларининг билим ва малакаси бойитилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: