Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Миришор тумани ҳокимлиги мажлислар залида
Миришкор тумани прокурори — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг
Мувофиқлаштирувчи Кенгаши раиси Сардор Назаров раҳбарлигида ҳудудда
қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза
қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият
танқидий муҳокама қилинди.
Тадбирда туман ҳокими Файзулло Ғуломов, Халқ
депутатлари туман Кенгаши депутатлари, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
Фаррух Яркулов, туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Мудофа ишлари бўлими, МИБ,
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ФВБ, Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар
ишлари бўлими, ММТБ ходимлари ҳамда маҳалла еттилиг иштирок этишди.
Йиғилиш ахборотидан:
Назорат тадбирларини амалга ошириш давомида
2024 йил 6 ойида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида жами 85 та
текшириш (таҳлил)лар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тақдимнома,
протест, огоҳлантириш, интизомий, маъмурий, моддий, жиноий иш қўзғатиш, даъво
аризалари каби 572 тапрокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган бўлса, давлат
манфаатини кўзлаб судларга 1 млрд 598
млн. 730 минг сўмлик 98 та аризалар киритилган ҳамда жами 603 млн. 006 минг
сўмлик зарарлар ихтиёрий ундирилиши, 545 нафар шахслар, шундан 293 нафар юридик
шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тикланишига эришилди.
Тадбир сўнггида таъкидланганидек, ҳудудда
қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бу фақатгина ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларни вазифаси эмас, балки Ўзбекистон Республикасининг
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан
адлия, давлат солиқ хизмати, меҳнат органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш
муассасалари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа
мутасаддилар бирдек масъул эканлигини унутмаслигимиз зарур!