16 Июл 2024 йил 857

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Ғузор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг ўтган 6 ойлик фаолияти муҳокама қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими Б.Суюнов, туман прокурори Р.Сайфиев, туман ИИБ бошлиғи С.Қаландаров, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиқлари, маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Танқидий-таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда камчиликларга йўл қўйган масʼулларга нисбатан чора кўрилиши ва 2024 йил якунидаги вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech