Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг йиғилиши ўтказилди
Қашқадарё
вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Хазратов, туман ҳокими Т.Мейлиев ҳамда
туман прокурори С.Нурматов раислигида Касби тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган идоралараро йиғилиши
бўлиб ўтди.
Йиғилишда
туман прокуратураси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ИИБ, Миллий гвардия,
Фавқулодда вазиятлар бўлими, Маҳаллалар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Мактабгача ва мактаб
таълими, Маданият бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар
раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда
жорий йил ўтган даврида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий – иқтисодий соҳалар
кесимида мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама
қилинди.
Бундан
ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиши ҳолатларига
йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.
Масъул
раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, Кенгаш қарори билан ҳудудда криминоген
вазият барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда
ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича
чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.