Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Чироқчида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туманда
қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза
қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг
ўтган 6 ойлик фаолияти муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман ҳокими Ф.Юсупов, туман прокурори Ж.Турсунов,
туман ИИБ бошлиғи Ш.Искандаров, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Эшимов,
ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, иқтисодий
жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими
бошлиқлари, маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Танқидий-таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда камчиликларга
йўл қўйган масъулларга нисбатан чора кўрилиши ва 2024 йил якунидаги вазифалар
белгилаб олинди.