Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва энергетика соҳаси вакиллари иштирокида энергия соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Миришкор тумани прокурори Сардор
Назаров ва ИИБ бошлиғи Ғайрат Хайдаровлар бошчилигида энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш, қоидабузарлик ҳолатларини аниқлаш ва чоралар кўриш ҳамда
бошқа масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда прокуратура, МИБ, ИИБ,
тумангаз бўлими, Миришкор ТЕТ ва Баҳористон ЭТК раҳбар ҳамда ходимлари иштирок
этишди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024-йил 14 июнь кунидаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш бўйича қўшимчаа чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор
механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли
қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, газ ва электр энергиядан оқилона
фойдаланиш, тежаш, муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш, ресурслардан
қонунга хилоф тарзда фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатларга тегишли чоралар
кўриш бўйича сўз юритилди.