20 Феврал 2021 йил 535

“Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, давлат органлари хамда фуқаролик жамияти институти ходимлари салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш”

2021 йил 18 февраль куни Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими ташаббуси билан ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи иштирокида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Айтиб ўтилганидек, одам савдосининг олдини олиш ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, тарқатма материалларни тарқатиш, одам савдосида қўллайдиган восита, усулларидан огохлик даражасини ошириш учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтилди. Одам савдосини олдини олиш, қарши курашишда давлат ташкилотларига кўмаклашиш, жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилатган ишлар юзасидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳисоботларини тингланди. Учрашув давомида Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган " Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида” низомини муҳокама қилиндиЙиғилишнинг асл мохияти, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят худудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлик самарадоригини ошириш ва йўналтириш механизмини ўзаро алоқасини янада кучайтиришдан иборат эди. 

Text to speech