1 Март 2024 йил
500
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга ҳар биримиз масъулмиз
Жорий
йилнинг 29-февраль куни Физика факультети 1-босқич талабалари иштирокида
"Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш”
мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет
профилактика инспектори М.Жаббаров, факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича
декан ўринбосари Ф.Муқимов маъруза қилдилар.
Хусусан,
ёшларни бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик,
маънавий қашшоқлик кайфиятидан асрашимиз зарурлигини таъкидланиб, қонунларга
итоаткор бўлиш, илм билан ҳалол меҳнат билан ватанимиз тараққиётига ўз
ҳиссаларини қўшишлари ҳақида тавсиялар берилди.