1 Октябр 2021 йил 357

Устозларга эҳтиром кўрсатилди

 

ИИВ Қашқадарё академик лицейида 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Х.Бозоров очиб, бошқарма бошлиғининг соҳа фидойиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Устоз, ўқитувчи, мураббий деганда барчамизнинг кўз ўнгимизда қўлимизга қалам ушлатиб, илк ҳарф ва ёзувни ўргатган  фидойи муаллим, ҳокисор инсон гавдаланади. Фидойилик билан ўқитувчиликдек масъулиятли ва шарафли касбни эъзозлаб меҳнат қилаётган инсонларга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак кам. 

Ўқитувчидан ташқари, ҳаётда инсон турли мавзуларда устозлар ўгитига эҳтиёж сезади. Ана шундай дамларда ҳар қандай муаммога ечим топувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи мураббий-устозларнинг беминнат кўмаги ҳаёт йўллармизни ёритувчи маёқ бўлади.

Тадбирда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаб келаётган ИИВ Қашқадарё академик лицейининг бир гуруҳ ўқитувчилари бошқарма раҳбариятининг пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech