УСТОЗЛАР ЭҲТИРОМДА
ИИВ Қашқадарё академик лицейида 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари, лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов очиб, бошқарма бошлиғининг соҳа фидойиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Устоз, ўқитувчи, мураббий деганда барчамизнинг кўз ўнгимизда қўлимизга қалам ушлатиб, илк ҳарф ва ёзувни ўргатган фидойи муаллим, ҳокисор инсон гавдаланади. Фидойилик билан ўқитувчиликдек масъулиятли ва шарафли касбни эъзозлаб меҳнат қилаётган инсонларга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак кам.
Ўқитувчидан ташқари, ҳаётда инсон турли мавзуларда устозлар ўгитига эҳтиёж сезади. Ана шундай дамларда ҳар қандай муаммога ечим топувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи мураббий-устозларнинг беминнат кўмаги ҳаёт йўллармизни ёритувчи маёқ бўлади.
Тадбирда Ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасаларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисида"ги буйруғига кўра, академик лицейнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига вазирликнинг “Фахрий ёрлиғи”, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари ҳамда бошқарма бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда
Умумтаълим фанлар кафедраси бошлиғи Барат Яхшибоевга республика Илм-маърифат марказининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган “Таълим соҳасидаги хизматлари учун” эсдалик кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Байрам дастурида лицей ўқувчилари томонидан ижро этилган устозларга бағишланган куй-қўшиқлар ва шеърлар барчага завқ бағишлади.