29 Сентябр 2020 йил 666

Устозлар эъзозда!

         Юртимизда турли байрамлар, халқимиз томонидан кенг нишонланадиган шодиёналар кўп. Ана шундай қутлуғ айёмлардан бири –“1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”дир. Бу шарафли касб эгаларининг фидокорона ва заҳматли меҳнатлари шунчалар улканки, аслида биз уларни  ҳар  куни,  ҳар  лаҳза  қадрласак, эъзозласак  арзийди. 

         ИИВ Қашқадарё академик лицейида ички ишлар соҳасида ҳамда таълим тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, ёш авлодни она Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсонлар қилиб тарбиялашда фидойилик кўрсатаётган устозлар кўпчиликни ташкил қилади. Яқинда вилоят ИИБ ходимлари ушбу таълим масканига ташриф буюришиб, байрам муносабати билан устозларни қутлашди ва самимий тилакларини изҳор қилишди.

           Шунингдек, академик лицейда масофавий тарзда таълим олаётган ўқувчилар ҳам барча устозларига байрам табрикларини соғинчли дил сўзлари ҳамда ўқитувчи ва мураббийларни улуғловчи жўшқин шеърлари орқали ифода этишмоқда.     

Text to speech