1 Октябр 2021 йил 419

Устозлар беллашуви

 

Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ёшларга беғараз маслаҳатларини бериб келаётган бир гуруҳ фахрийлар шогирдлари билан учрашдилар. Самимий, очиқ мулоқот руҳида кечган тадбирда фахрийлар ёш ходимларга хизмат ва ҳаёт йилларида содир бўлган воқеалар, юзага келган муаммоларни ечиш, қалтис вазиятларда тўғри ва оқилона қарор қабул қилиш борасида ўз маслаат ва ўгитларини беришди.

Тадбир якунида фахрийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Шоҳмат мусобақасида Қарши шаҳар ИИОФМБ фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги майор Ғулом Узоқов ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни истеъфодаги майор Нуржон Нурматов ва Қарши шаҳар ИИОФМБ фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Ибодулла Хусанов банд этди. Мусобақанинг шашка йўналишида эса вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси подполковник Зокир Обиловга тенг келадиган рақиб топилмади. Истеъфодаги полковник Aшурбай Байраев ва истеъфодаги майор Мухаммадали Жовлиев ҳам ғолилик шоҳсупасидан жой олди.

Ғолиб устоз фахрийлар бошқарма раҳбариятининг медальони, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди

Text to speech