8 Апрел 2021 йил 1712

Ўсмир қизлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари

2021 йил 8 апрель куни Профилактика куни муносабати билан Деҳқонобод тумани Тиббиёт коллежининг 1 ва 2 босқич талаба қизлари ўртасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг туғриқ бўлими гинекологлари, педиатр шифокорлари ҳамда туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Н.Раджабова, коллеж ўқитувчилари билан биргаликда «Ўсмир қизлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари шунингдек Ўзбекистон Республикасида аёллар, болалар ва ўсмирларга самарали акушер гинекологик хизматини ташкиллаштириш ҳамда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 352-сонли Қарори ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилиб, унда ўсмир қизлар ва аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, малакали ёрдам кўрсатиш,оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта турмушга чиқишни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилди.Давра суҳбати давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ,давра суҳбати мазмунли ўтди.

Text to speech