Ўртоқлик учрашуви
Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиш анъанага айланган. Жумладан, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонида “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш”, ходимлар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, энг муҳими, соғликни мустаҳкамлаш мақсадида тўрт кун давомида спортнинг мини футбол тури бўйича батальон биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Чиниқиш, ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган футбол мусобақасида ўйинчилар тажриба ва маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун курашишди.
Мусобақада 2-отряд жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 1-отряд ходимларидан тузилган жамоа 2-ўринни, бошқарма ППХ батальони аппарати жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар батальон раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.