Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича ўқув курслари ташкил этилди
Қашқадарё вилоятида "Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари"га ўқитиш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курслари ташкил этилди. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023-йил 20-ноябрдаги “Жамоат хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида овчилар, жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатдан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 609-сон қарори талабларига
мувофиқ “Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш" бўйича вилоят
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят
ИИБ, ҳамда Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Қашқадарё вилоят бўлими
томонидан тузилган ўқув дастурига асосан, қисқа муддатли 2-махсус ўқув курслари
ташкил этилиб, янги шахсий ўқотар ов қурол эгаларига ов қилиш тартиблари ва ов
қуролидан тўғри фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.