19 Июл 2022 йил
672
Ўғрилик жиноят фош этилди
Миришкор тумани “Гулистон” ҚФЙда яшовчи отахон Қ.Ф. вилоят ИИБ “102” тизимига мурожаат қилиб, яшаш уйи атрофида боғлиқ ҳолда турган 1 бош бозор баҳоси 1.800.000 сўмлик қўчқорини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирди.
Ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни “Гулистон” МФЙда яшовчи К.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ундан бир бош қўчқор ҳужжатлаштириб олинган.
Миришкор тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.