16 Август 2021 йил 492

Ўғрилар қўшни маҳаллалик экан

 

2021 йил 5 август куни Чироқчи тумани “Наврўз” МФЙда яшовчи Қ.Ў. савдо дўконини очиб, бир дона ноутбук ва кассадаги 1.200.000 сўм пуллари йўқлигини билди. Ҳолат юзасидан дарҳол Чироқчи туман ИИБга хабар берди. Тезкор ходимлар олиб борган суриштирув ишлари давомида ушбу ўғирлик жиноятини Чироқчи тумани “Дўстлик диёри” МФЙда яшовчи Э.Р. ва Чироқчи тумани “Олмазор” МФЙда яшовчи Д.Р. содир қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech