29 Март 2022 йил
420
Ўғрилар тезда топилди
2022 йил 21 март куни Шаҳрисабз тумани “Равот” МФЙда яшовчи Б.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 март кунидан 20 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда дераза орқали кириб, яшаш хонадонида бўлган 300 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни туманда яшовчи Ж. Д. ва У.Ш. содир этганлиги аниқланиб, улардан 300 минг сўм пул тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.