Ўғри ўзоққа бормади
Нишон туман ИИБга 2020 йил 03 апрель куни тушган хабарга кўра, Нишон тумани “Юксалиш” МФЙ яшовчи М.К.М. ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2020 йил 03 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:30 ларда, номаълум шахс Нишон тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Нурбек Юлдошхонович” фермер хўжалиги ер майдонида боғланган ҳолатда турган 1 бош, бозор баҳоси 4.000.000 сўмлик ҳўкизини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятни, Косон тумани “Чироқчи” МФЙда яшовчи А.Д.А. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 бош хўкиз тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Д.Акбаровга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган. Дастлабги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.