21 Апрел 2022 йил 555

Ўғри қўлга олинди

2022 йил 11 апрель куни Қарши шаҳар “Қавали” МФЙда яшовчи Б.Л. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс 2022 йил 10 апрель кунига ўтар кечаси яшаш хонадонининг ён томонида жойлашган қурилиши битмаган турар жойидан бозор баҳоси 6.000.000 сўмлик, 3 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Қарши шаҳар “Кат” МФЙда яшовчи У.И. содир этганлиги аниқланган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан У.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech