Ўғри йўловчи
Чироқчи тумани Янгиқурилиш қишлоғида яшовчи И.С. 2022 йил 20 апрель куни соат 16:00 ларда ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси билан Чироқчи туманидаги Тошкент кетадиган автотураргоҳда турганида автомашинага йўловчи сифатида бир номаълум шахс ўтирган. Орадан бироз вақт ўтиб йўловчи бозорга кириш учун автомашинадан тушиб кетган. Ҳайдовчи И.С. келиб автомашина бардачогида турган 5.500.000 сўм пуллари йўқлигини билди.
Ҳолат юзасидан 102 хизматига хабар берди. Чироқчи тумани ИИБ ЖҚГ ва ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида пулларни Шаҳрисабз тумани Чорбоғ қишлоғида яшовчи Х.У. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 5.500.000 сўм пуллар ашёвий-далил сифатида олинди.
Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.