Ўрганишлар давом етмоқда
Жорий йилнинг 26-ноябр куни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш ишлари якунига бағишланган йиғилишида берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Сатволдиев қизил ҳудудга киритилган Чироқчи туманида бўлиб, ундаги вазиятни тўлақонли ўрганиб, кўрсатилган камчиликлар юзасидан амалий ишларни олиб бормоқда.
Бошқарма бошлиғи томонидан ҳудуддаги профилактика инспекторларининг хизмат интизомини тўлақонли назоратга олиш, таянч пунктлари ҳамда инспекторларга берилган хизмат уйларининг аҳволи кўздан кечирилиб, ундаги камчиликларни бартараф етиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “хонадонбай” ҳамда “фуқаробай” усулида ишлар ташкил етилди. Бундан кўзланган асосий мақсад еса келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларини ўзларига бириктирилган ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кириб бориб, оиладаги муаммо ва камчиликлар ўрганилишлари ва маҳалларда жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатларни ижобий томонга о`згартиришдир.