Унутманг, қонунни билмаслик жазодан озод этмайди!
Қашқадарё
вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини
сақлаш бошқармаси патрул пост хизмати батальони ва Қарши шаҳар ички ишлар
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда “Хавфсиз
шаҳар” профилактик тадбири доирасида Қарши шаҳар ҳудудида мақсадсиз юрган
фуқаролар, муқим яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ва назоратсиз юрган вояга
етмаганлар, тиламчилар билан бир қатор профилактик тадбирларни амалга оширилди.
Тадбир
давомида жамоат жойларда дайди ва дарбадарликда юрган 2 нафар фуқароларни Қарши шаҳар ҳудудида аниқлаб, жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг қарорига
асосан бошқарма Муайян яшаш жойига эга бўлмаган фуқороларни реабилитация қилиш
марказига жойлаштирилди.
Шаҳар
ҳудудидаги савдо мажмуаларида, марказий кўчаларнинг чорраҳаларида юрган меҳнат
қилмасдан осон пул топишни ўйлаб, ўзларига тиламчиликни касб қилган баъзи
фуқароларни шахсига ойдинлик киритиш мақсадида Қарши шаҳар ички ишлар органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб келиниб, уларнинг шахсига аниқлик
киритилганида, бир гуруҳи Қарши туманининг “Пахтазор” маҳалласида ва баъзилари
Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Тошкент” маҳалласида яшаши маълум булди. Уларга
нисбатан профилактика инспекторлари томонидан
маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва ҳудудий яшаш жойига жўнатиб юборилди.
Қарши
шаҳар, “Гулшан” маҳалалсида яшовчи 10 нафар ота-оналар вояга етмаган
фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятини бажармасдан
тиламчилик қилишга жалб қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси ва 47-3 моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ота-она
ёки улар ўрнини босувчи шахслар назоратисиз жамоат жойларида автомобил
балонларини қорайтириш билан шуғулланиб юрган 4 нафар вояга етмаганлар билан
профилактик ишлар олиб борилиб, бошқарма Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Жисмонан
ва руҳан соғлом, меҳнат қилишдан қочиб, осон пул топишни ўзларига касб қилиб
олган бу тоифа шахсларнинг хати-ҳаракати
учун қонунда жазо белгиланган.