16 Май 2024 йил 397

Унутилган сумка топилди

Хоразм вилояти Гурлан тумани “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Соҳиба Йўлдошева Шаҳрисабз шаҳри тарихий марказига зиёрат ва саёҳат мақсадида фарзандлари билан ташриф буюради. Саёҳат давомида С.Йўлдошева марказ ҳудудида дам олиш учун ўрнатилган ўриндиқлардан бирига ўтириб, шундан сўнг ҳаракатланган вақтида ичида қўл телефони, пул маблағи ва бошқа анжомлари бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Шундан сўнг, фуқаро С.Йўлдошева зудликда тарихий марказ ҳудудида хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилади. Бошқарма ходимлари подполковник Маъруф Мадиев ва капитан Миржалол Мурсаловларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари ҳамда видеокузатув камералари ёзувларини ўрганиш орқали сумка хиёбон ҳудудидан топилиб, нарсалари тўлиқ ҳолда фуқаро С.Йўлдошевага топширилди. Маҳаллий сайёҳ С.Йўлдошева бошқарма ходимларининг амалий ёрдамидан миннатдорлигини, бу эса ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаси эканлигини билдирди.

Text to speech