26 Август 2022 йил 310

Умумий ўрта таълим муассасаларида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда Қарши давлат университети тажрибасини амалиётда қўллаш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди

 

Хабарингиз бор, Қарши давлат университетида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, «Талабабай» ишлашнинг янгича тартиби ҳамда ижарада яшовчи талабаларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд - хавфсиз талаба” тамойили бўйича янги ёндашув асосида самарали тизим йўлга қўйилган.Хусусан, олий таълим муассасасида 2 нафар профилактика инспекторларининг фаолият бошлаши, ҳудуднинг тўлиқ видеокузатув мосламалари билан жиҳозланиши, рақамли университет марказининг ишга туширилиши (Талабаларнинг кундалик фаолияти, ўқув, илмий ва молиявий соҳалар мониторингини юритади, университет бўйлаб барча видеокузатув жараёнларини назорат қилади, бошқарув жараёнини рақамлаштиришда асосий бўғин ҳисобланади), талабалар турар жойлари ҳамда ижара хонадонларида яшовчи талабалар билан узвий алоқани йўлга қўйилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ижобий натижа бермоқда.Жорий йилнинг 26 август куни ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда университет тажрибасини халқ таълими тизимига жорий қилиш юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Қарши шаҳар умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Дастлаб қатнашувчилар анъанага мувофиқ, талабалар турар жойлари, спорт мажмуаси ва энг сўнгги замонавий технологияларни ўзида мужассам этган рақамли университет марказини кўздан кечирдилар.Ўқув-семинарда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи R.Temirov, университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар ишлар бўйича биринчи проректори E.Ibragimov, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи I.Usmonov, Қарши шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори L.Xolov сўзга чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил қилишда университет тажрибасини амалиётда қўллаш кутилган самара беришини қайд этишади. Семинарда, шунингдек, “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили асосида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Text to speech