28 Август 2021 йил 568

Қўмондоннинг ҳарбийлар билан учрашуви

 

Жорий йилнинг 27 август куни ИИВ Қоровул қўшинлари Қўмондони полковник Хасан Батыров Қарши шаҳридаги 7533- ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Ташриф давомида Қўмондон ҳарбий қисмда шахсий таркиб доимий жанговар шайлиги, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди. Жанговар ва кунлик хизматни ўташда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда шахсий таркибни жанговар тайергарлигини такомиллаштириш юзасидан амалга ошириш лозим бўлган вазифалар ҳамда тегишли тавсиялар берди.

Шундан сўнг Қўмондон  ҳарбий қисмда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича масъулларга топшириқ берди.

Шахсий таркиб билан умумий йиғилиш ўтказган Қўмондон давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан барчани қутлаб, энг азиз, энг улуғ тадбирни муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш лозимлигини таъкидлади. Имкон бўлса байрамни оила даврасида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Байрам арафасида фахрийлар, боқувчисини  йўқотганлар, ногиронлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини  ижтимоий қўллаб-қувватлашга  ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 

Муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини муносиб ўтказиш ва бу борада ҳарбий хизматчиларнинг вазифалари хусусида фикр алмашилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech