10 Декабр 2022 йил 286

“Улуғ халқнинг мангу қўшиғи”

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Улуғ халқнинг мангу қўшиғи” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ҳамда ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилари иштирок этди. Уни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.

Йиғилишда сўз олган  Қарши Давлат универстети тарих факултети доценти Тохир Қурбонов ва ИИВ Қашқадарё Академик лецийи Ҳуқуқшунослик фани катта ўқитувчиси Ғолибжон Худойқулов юртимиз мадҳияси янграганида, бутун вужудимизни ана шу заминга бўлган ғурур ва ифтихор туйғуси қамраб олади. Барчага бирдек ёқимли бу тарона халқимиз шижоатига шижоат, ғайратига ғайрат бахш этиб, уларни янгидан-янги марралар сари чорлайди, - деди.

Бастакор Мутал Бурхонов ва Абдулла Ориповнинг улкан ижодий салоҳияти акс этган тантанавор қўшиғимиз бошланишидан то охиригача қалбимизни ҳаяжонга соладиган сеҳрга эга. Зеро, она Ватанимизга хос бўлган барча улуғворлик ва буюклик унда мужассам.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, таниқли бастакор Мутал Бурхоновнинг ижод маҳсули бўлган боқий қўшиғимизда бой тарихимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик-осойишталигимиз, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

Давлатимиз мадҳияси келажагимиз эгаларида она Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилаётир. Шу боисдан ҳам миллий тимсолимиз мамлакатимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги, давлатимизнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнат қилишга ундайдиган умрбоқий қўшиқдир.

Тадбирда “ОИТС” касаллиги профилактикаси” мавзусида вилоят “ОИТС”га қарши курашиш маркази олий тоифали шифокори Абдусамад Рўзиев иштирокчиларга маъруза қилди.

Text to speech