19 Апрел 2024 йил 413

Уй музейлар тарихдан сўзлар

Кейинги вақтларда бошқа соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб пенсияга кузатилган фахрий ходимларнинг намунали ва шарафли хизмат фаолияти, йўлга қўйилган ижобий тажрибалари билан ёшларни таништириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларда Ватанпарварлик, касбга садоқат, халқ олдида ички ишлар органларининг имиджини ошириш, хизмат фаолияти ва ҳаёти давомида эришган муваффақиятларини оммалаштириш мақсадида “Уй музейлари” ташкил этилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб, бой амалий тажрибасини ёшларга ўргатиб келаётган, бошқарма “Фахрийлар кенгаши” аъзолари, истеъфодаги полковниклар Ниёзмурод Рўзимуродов, Ашурбай Байраев, Абдирайим Ибодов ва Исмоил Убайдуллаевнинг “Уй музейлари” ташкил этилди.

“Уй музейи”да бўлган ёшлар фахрийларнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти акс этган экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Text to speech