27 Сентябр 2024 йил 361

Уй музейлар тарихдан сўзлар

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги “Фахрийлар кенгаши” раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломовнинг яшаш хонадонида “Уй музейи” очилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

 “Уй музейи”ни очилиш тадбирида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ҳамда ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда узоқ йиллар ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб нафақага чиққан фахрийнинг намунали ва шарафли хизмат фаолияти, давлатимиз ва ички ишлар вазирлигининг мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлангани йўлга қўйган ижобий тажрибалари, ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви”, “Фахрийлар ўгити” каби маънавий-маърифий тадбирлар акс этган суратлари ҳамда кўргазмали экспонатлари  ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

Ёшлар ва аҳоли орасида ватанпарварлик, касбга садоқат, ҳаллолик ва фидойилик хислатларини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда фахрийнинг нафақага чиққандан кейинги фаолияти давомида эришган ютуқларини, бой амалий тажрибасини оммалаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ёш ходимларда бурчга содиқ қолган ҳолда ҳалол ва виждонан хизмат қилиш, халқ олдида ички ишлар органларининг имиджини оширишга йўғрилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech