Арзонлаштирилган байрам ярмаркаси
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларни ижтимоий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш ва юқори даражада нишонлаш мақсадида бошқарма ҳовлисида озиқ-овқат маҳсулотлари ва мактаб қуролларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада рўзғор учун зарур бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ, ун ва 30 турдан зиёд мактаб ўқув қуроллари арзонлаштирилган баҳода савдога қўйилгани айни муддао бўлди, - дейди бошқарма МТ ва ХХ бошлиғи майор З.Тўхтаев. – Ходимлар ярмаркада рўзғорга кетадиган маҳсулотлар ва фарзандлари учун мактаб қуролларини бозордан анча арзон ҳамда мақбул нархларда сотиб олдилар.
Ярмаркадан ходимлар беҳад миннатдор бўлишди.