1 Март 2024 йил 429

“Қуёшга қараган маъво” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Манъавият ва маърифат республика Кенгашининг Қашқадарё вилоят бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳридаги  "Маънавият маскани"да  шоир, адиб, публицист ва таржимон Ўроз Ҳайдар қаламига мансуб “Қуёшга қараган маъво” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда филология фанлари доктори, профессор Нафас Шодмонов, ёзувчи ва шоирлар Шарофат Ашурова, Темирпўлат Тиллаев, Абдунаби Абдиев,  Ғулом Абдиев,  Азизбек Норов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Зиёда Аминова, вилоят ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси Содиқ Исломов ва бошқалар сўзга чиқиб, тўпламга киритилган мақолалар ва суҳбатларнинг аҳамияти, муаллифнинг публицистик асарларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнггида адиб Ўроз Ҳайдар ўз китобига киритилган публицистик мақолаларнинг яратилиш тарихи хусусида тўхталиб ўтдилар.

Text to speech