25 Август 2021 йил 545

Ҳудудларда тунги рейдлар ташкил этилмоқда

Йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш борасида ички ишлар органлари ходимлари белгиланган тақсимот асосида, соҳавий хизматлар билан  ҳамкорликда тунги рейд тадбирлари ўтказишмоқда.

Рейдлар давомида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, автомобилига рухсат этилмаган жиҳозлар ўрнатган, ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмаган бир қанча ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чора кўрилмоқда.

Шунингдек, текширувлар давомида айрим ҳайдовчи ва йўловчилар ёнида совуқ қурол борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинмоқда.

Text to speech