11 Март 2024 йил 824

“Ҳудудлар тажрибаси” амалиётга тақбиқ этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли баёнига муофиқ 2023-йил 07-декабрдаги кенгайтирилган йиғилиши баёнига асосан, ҳудудлар бўйича ўсиш суръати юқори бўлган жиноятларни ҳудуднинг криминоген ва демографик хусусиятини инобатга олиб, илмий ёндашув асосида яратилган “Ҳудудлар тажрибаси”ни амалиётга жорий этиш мақсадида, безорилик жиноятларини олдини олиш методикаси ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилиб, уларнинг эътиборига методик қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Ўтказилган ўқув семинарига ИИВ Академияси “Маъмурий-ҳуқуқ” кафедраси профессори подполковник Э.Х.Норбутаев, Қашқадарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Жамоат хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув семинарида “Ҳудудлар тажрибаси” бўйича яратилган методик қўлланмаларнинг мазмун моҳияти интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда Қарши шаҳридаги жиноятчилик таҳлили, “безорилик жиноятларини криминологик тавсифи”, “безорилик жиноятларини содир этишга мойил бўлган шахсларнинг психологик хусусиятлари ва жабрланувчи шахснинг ижтимоий-психологик ўзига хослиги”, “безорилик жиноятларини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича виктимлиги юқори бўлган шахслар учун ҳаракатлар протоколи”, “безорилик жиноятларини олдини олиш бўйича хориж тажрибалари” доир мавзулар батафсил етказилди. Хусусан, ўқув семинар машғулотида иштирок этган, ходимлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech