Уч нафар шахсларга имконият берилди
Президент Администратсиясининг топшириғи ва Ички ишлар вазирининг тегишли Фармойиши асосида Қашқадарё вилоятида республика ишчи гуруҳи сайёр қабули давом этмоқда. Жумладан, Ғузор туманида аҳолининг кундалик турмушидаги долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик – идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.
Республика ишчи гуруҳи таркибида ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жалолов ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари, вилоят ва тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган қабулда вилоят ИИБ Пробатсия хизмати ҳисобида турган 3 нафар шахсларнинг мурожаатларига асосан, судга тақдимнома киритилиб, ўталмай қолган жазоларидан муддатидан илгари озод этилди.
Вазирлик таркибий бўлинмалари ваколатига кирадиган ва қўшимча ўрганиш талаб этиладига масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси таъминланди.