12 Октябр 2024 йил 598

Уч авлод учрашуви

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан

таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, тизимда хизмат қилаётган хотин-қизлар, узоқ йиллар самарали

хизмат қилган фахрий аёллар ҳамда вазирлик Қашқадарё академик лицейи ўқувчи қизлари иштирок этди. 

“Уч авлод учрашуви” да сўз олганлар ҳар бир хотин-қиз “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш -олий бурчимиз!” шиори остида хизмат қилиб

, ёш ходималарда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш,

касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар

билдиришди. 

Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада

бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар  берилди. 

Уч авлод учрашувида сўз олган фахрийлар ёш ходимларни ҳалолликка, фидоийликка, ватанпарварликка чорлаб, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлаб бердилар.

Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан Ватанпарварлик, касбга садоқат каби мавзулардаги шеърлари тингланди.

Бир сўз билан айтганда тадбир ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ва ёшларнинг касбий маҳорати ва маънавий дунёқарашини янада бойитди.

Text to speech