"Уч авлод учрашуви"
Республикамизда бўлиб
ўтаётган ёшларни ҳар томонлама этук ва
баркамол этиб тарбиялашга
қаратилган “Ватанпарварлик” ойли
муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида ҳарбий хизматчилар, фахрийлар
ва ўқувчилар иштирокида "Уч авлод учрашуви" ташкил қилинди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳарбий
фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги
подполковник Ғайрат Умирқулов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши
Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси, заҳирадаги маёр Ўктам
Шоймардонов, "Хонобод" қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва
мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Элёр Бердиев иштирок этди.
Тадбирда ҳарбий қисм
хизматчилари томонидан ҳарбий қисм ташкил этилишининг тарихи, босиб ўтган
жанговор йўли ва ҳозирги фаолияти батафсил таништирилди. Шунингдек, ҳарбий қисм
учувчилари ўқувчиларга хизмат фаолияти давомида фойдаланадиган техник
воситалар, жанговар мосламаларини намойиш этишди. Бу ўқувчиларда ушбу шарафли
касбга нисбатан катта қизиқиш уйғотди.